Ўзбекистон | 15:47 / 17.01.2018
25578
1 дақиқада ўқилади

KUN.UZ Жиззахга боради ва вилоят ҳокими билан суҳбат уюштиради. Мурожаатлар қабул қилинмоқда

Фото: KUN.UZ

KUN.UZ таҳририяти Ўзбекистон вилоятлари бўйлаб сафарларни давом эттиради, яқин кунларда Жиззах вилоятига сафар мўлжалланган. Ушбу сафар давомида вилоят раҳбарлари билан учрашув ўтказиш мақсад қилинган. Вилоят аҳолиси раҳбариятга савол, таклиф ёки шикоятларини сайт орқали йўллаши мумкин бўлади.

Жиззах вилояти ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи Эргаш Салиев билан ўтказилиши режалаштирилган учрашувда аҳолини кўпроқ қизиқтирган саволларга жавоб олиш ва долзарб муаммоларга эътибор қаратиш кўзда тутилган. Тилга олинмаган савол, таклиф ва шикоятлар вилоят ҳокимининг қўлига топширилади.

Савол, таклиф ва шикоятларни қабул қилиш вақти чегараланган.

Мурожаатларни ушбу ҳавола орқали ёки [email protected] электрон манзилига юбориш мумкин!

Эслатма: Сиз билан қайта боғланишимиз учун мурожаатингизда исм-фамилия ва манзилингизни тўлиқ ёзиб, ишончли телефон рақамини илова қилинг.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид