Жаҳон | 01:20 / 17.01.2018
6235
1 дақиқада ўқилади

Трамп танқидидан кейин АҚШнинг Лондондаги янги элчихонаси ортиқча дабдабасиз очилди

Буюк Британия пойтахти Лондонда АҚШ элчихонасининг янги биноси очилди.

“Бу расман! Найн-Элмс-лэйн, 33, энди очиқ!”, деб маълум қилган элчихона твиттерда. 

Янги бино Гросвенор майдонида жойлашган аввалги элчихонадан деярли икки марта каттароқдир. Элчихона ортиқча дабдабасиз, тантанали маросимларсиз очилган.

Лондонда АҚШ элчихонасининг янги биноси қурилиши қарори 2008 йилда Кичик Жорж Буш вақтида қабул қилинган. Бино қурилишининг асосий босқичлари Барак Обама президентлиги даврига тўғри келган. 

АҚШ президенти Дональд Трамп элчихонанинг қурилиши қиммат эканлигини айтиб, уни танқид қилган ва ҳаттоки Буюк Британияга шу муносабат билан сафарини бекор қилган.

Янги элчихонанинг қиймати 1 млрд долларни ташкил қилади ва бу АҚШнинг дипломатик идоралари учун рекорд кўрсаткич бўлди.

Мавзуга оид