Жаҳон | 00:48 / 18.01.2018
11574
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон аҳолиси Трампни олтин медал билан мукофотлади – ОАВ

Фото: AFP 2018 / Nicholas Kamm

Афғонистон аҳолиси АҚШ президенти Дональд Трампни Покистонга нисбатан позицияси учун “Жасорат учун” олтин медали билан мукофотлашди. Бу ҳақда Washington Examiner маълум қилди.

Нашр маълумотларига кўра, Афғонистоннинг Лоҳар вилояти аҳолиси олтин медални тайёрлаш учун 645 доллар тўплаган. Медал қўлда ясалган.

Таъкидланишича, унда “Жасорат учун, афғон халқидан Дональд Трампга, АҚШ президентига” деган ёзув ўйиб туширилган. 

4 январда АҚШ хавфсизлик масалалари бўйича Покистонга молиявий ёрдамини тўхтатиши маълум қилинганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид