Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди
Фото: screenshot
Ҳиндистон 5 марта Agni-V қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда The Times Of India нашри хабар бермоқда.
Ракета 18 январда Ҳиндистон яриморолининг шарқий соҳилидаги Абдул-Қалам оролидан учирилган. Синов тафсилотлари маълум қилинмаган.
Уч поғонали ракета 5 минг км.дан кўпроқ масофага ядровий жанговар зарядни ташишга қодир. Бу ракета Хитойнинг шимолий ҳудудларигача ета олади. Ракетанинг бўйи 17 метрни, оғирлиги 50 тоннани ташкил қилади.
Ракетанинг аввалги синовлари 2012 йил апрелда, 2013 йил сентябрда, 2015 йил январда ва 2016 йил декабрда ўтказилган.
Ҳиндистон ракетанинг яна бир нечта синовини ўтказмоқчи. Ушбу қуролнинг ҳинд армиясида жорий қилиниши Ҳиндистонни АҚШ, Россия, Хитой, Франция ва Буюк Британиядан кейин ўз ихтиёрида 5 минг км.дан узоқроққа уча оладиган баллистик ракеталарга эга 6-давлатга (ёки Шимолий Кореяни ҳисобга олган ҳолда 7-давлатга) айлантиради.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026