Жаҳон | 00:06 / 18.01.2018
8382
1 дақиқада ўқилади

Руминия бош вазири лавозимига илк бор аёл киши тайинланди

Фото: AFP Виорика Дэнчилэ.

Руминия президенти Клаус Йоханис етакчи PSD партияси (Социал демократлар партияси) томонидан билдирилган номзод Виорика Дэнчилэ мамлакатнинг бош вазири этиб тайинланганини эълон қилди. Бу ҳақда Руминия ОАВлари маълум қилди. Дэнчилэ бу лавозимни эгаллаган илк аёл бўлди.

Руминияда ярим йил ичида икки бош вазир истеъфога кетган. Бундан аввал етакчи партия бош вазир Михай Тудосни ортга чақиртириб олишини эълон қилган. Бош вазир вазифаларини Руминия мудофаа вазири вақтинчалик бажарган. 2017 йил ўрталарида Руминия бош вазири лавозимини Сорин Гриндяну тарк этганди.     

Дэнчилэ 2009 йилдан PSD’нинг Европарламентдаги депутати бўлиб келган. У қишлоқ хўжалиги масалалари билан шуғулланган ва социал-демократ аёллар ташкилотига бошчилик қилган.  

Янги бош вазирда ўз дастурини эшиттириш ва вазирлар маҳкамасининг янги таркибини эълон қилиш учун 10 кун вақт бўлади.

 

Мавзуга оид