Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида қоидабузар пиёдаларга жарима солинмоқда
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан пиёдалар иштирокидаги ЙТҲнинг олдини олиш ва пиёдаларнинг йўлларда хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Бунинг учун қоидабузар пиёдаларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённомалар тўлдирилиб, жарима қўлланилмоқда, деб хабар қилмоқда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ бошқармаси.
Хусусан, “Диққат пиёда” тадбири давомида вилоят ҳудудидаги серқатнов йўллар ва чорраҳаларда пиёдаларнинг йўл белгилари ва йўл чироқлари ишораларига риоя қилмаган ҳолатлари, уларнинг белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтиш ҳоллари юзасидан назорат ва тафтиш ишлари кучайтирилди.
Тадбир давомида 203 та қоидабузарлик аниқланган. Шундан 21 пиёда йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган вақтда қулоқчинлардан фойдаланган, 32 киши йўл ҳаракатини тартибга солувчи ишораларга бўйсунмаган. 150 пиёда йўлнинг қатнов қисмини рухсат берилмаган қисмида кесиб ўтган.
Мавзуга оид
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
13:51 / 24.04.2026