23:45 / 18.01.2018
46129

Трамп дунёнинг энг хавфли мамлакати номини айтди

Фото: WJS

АҚШ президенти Дональд Трамп Мексикани дунёнинг энг хавфли мамлакати деб ҳисоблайди. Америка давлат раҳбари ўзининг Twitter'ида шу ҳақида ёзиб қолдирди.

Бу сафар Трамп чегара девори қурилиши мавзусини кўтарди. "Мексикадан келаётган гиёҳвандлик моддалари оқимини тўхтатиш учун бизга девор керак", - деб ёзади у.

Мексика чегарасида девор кўтариш — Дональд Трампнинг сайлов олди ваъдаларидан бири.

2017 йилнинг 12 июлида Америка Конгресс "Трамп девори" қурилишига 1,6 миллиард доллар ажратмоқчи экани маълум бўлганди. Оқ уй эгаси объектни қуриш ишлари яқин орада бошланишига ваъда берди, бироқ аниқ саналар кўрсатилмаган.

АҚШ 509 километрли девор қуришни, шунингдек мавжуд 655 километрли тўсиқни мустаҳкамлашни  режалаштирмоқда.

Top