Ўзбекистон | 10:50 / 19.01.2018
6583
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Ҳикмат Ҳалил Карзай билан кўришди

Фото: KUN.UZ/Архив

2018 йилнинг 18 январь куни амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Нью-Йорк шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳикмат Ҳалил Карзай бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг 4-6 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги учрашуви ва музокаралари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида вазирлар даражасида «Хавфсизлик ва тараққиётнинг ўзаро боғлиқ модели сифатида Афғонистон ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш» мавзусидаги очиқ мунозараларнинг кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек учрашув давомида минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг баъзи муаммолари, замонавий хавф ҳамда таҳдидларга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлиги масалалари кўриб чиқилди.

Мавзуга оид