«Афғон урушидан ҳам кўпроқ» - Қирғизистонда ўлим билан якун топган ЙТҲ сони бўйича даҳшатли рақам келтирилди
Қирғизистонда сўнгги ўн йилда йўл-транспорт ҳодисалари сони 1,5 минг баробарга ошди. Бу ҳақда «Республика —Ата Журт» партиясининг парламентдаги фракцияси йиғилишида депутат Руслан Казакбаев хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, 2007 йилдан бери автоҳалокатларда 16 минг фуқаро ҳаётдан кўз юмган, улардан 2 минги – болалар. Йўл-транспорт ҳодисаларида (2007-2010 йиллар) 110 минг қирғизистонлик фуқаро турли даражада тан жароҳатлари олган бўлиб, уларнинг ичида 18 минг 173 бола бор.
«Қирғизистонда ҳар куни уч киши йўлларда ҳалок бўлмоқда, ҳафтасига эса икки ўсмирдан айрилмоқдамиз. Ҳаттоки афғон урушидаги ўн йил давомида ҳам қурбонлар камроқ бўлган. Афғонистонда 7 минг қирғизистонлик ҳарбий хизматчи қатнашган. Улардан 3 минги ҳалок бўлган», - дея айтиб ўтди Руслан Казакбаев.
Мавзуга оид
20:20 / 12.10.2024
Қирғизистон хавфсизлик қўмитаси раҳбари ходимларига 5-6 фарзандли бўлишни буюрди
20:39 / 03.10.2024
Садир Жапаров Қирғизистонда яшовчи миллиардерлардан ёрдам сўради
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
18:44 / 02.10.2024