Технология | 19:00 / 19.01.2018
6736
1 дақиқада ўқилади

Instagram сўнгги ташриф вақтини кўрсатадиган бўлди

Instagram'да фойдаланувчи иловага охирги марта қачон кирганини кўрсатувчи янги функция пайдо бўлди. Business Insider шу ҳақида маълум қилди.

Охирги кирилган ташриф вақти ҳаммага ҳам кўрсатилмайди. У фақат фойдаланувчи шахсий ёзишмаларида мулоқот қилган кишиларгагина кўринади. 

Маълумотларга кўра, мазкур функцияни "Созламалар"да ўчириш осон.

Фото: Business Insider
Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид