Сирдарёлик беморларга ташхис қўйиш ва даволаш учун ҳиндистонлик шифокорлар ташрифи кутилмоқда
Сирдарё вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан Ҳиндистоннинг “Apollo” клиникасидан онколог жарроҳ Доктор Шуайб Заидий, пластик хирург Доктор Шахин Нурейдзан, болалар урологи Доктор Сужит Чоудхарининг Сирдарё вилоятига ташрифи кутилмоқда.
Ташриф жорий йилнинг 20 январь куни Гулистон шаҳрига амалга оширилади.
Мазкур ташрифдан асосий мақсад вилоят тиббиёт мутахассисларига онкохирургия, пластик хирургия ва урология йўналишидаги янги замонавий даволаш усуллари, юқори технологик амалиётлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш, беморларни қабул қилиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, ташхис қўйиш ва даволаш муолажаларини ўтказишдир.
Қабул қилиш манзили: Сирдарё вилояти онкология диспансерида беморлар қабули, мураккаб жарроҳлик операциялари ташкиллаштирилади.
Мавзуга оид
13:10 / 06.10.2024
Антикоррупция агентлиги: Сирдарё вилоятида 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этган
13:20 / 29.09.2024
Сирдарёда Гулистон Сув иншоотлари бошқармаси ер кадастри бўлим бошлиғи ушланди
19:22 / 21.09.2024
Тадбиркорларни қуёш панели олишга мажбурлаган Сирдарё ҲЭТК: “Президент қарори нотўғри талқин қилинган”
08:58 / 21.09.2024