Жаҳон | 19:40 / 19.01.2018
14995
2 дақиқада ўқилади

Туркия Суриядаги курдларга ҳужум бошлади

Фото: Reuters

Туркия ҳарбийлари Сурия шимолидаги Арбин шаҳрида жойлашган курдларни артиллеридан ўққа тутишни бошлади. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатмоқда.

Туркия Мудофаа вазири Нуриддин Жаниқли A Haber телеканалига берган интервьюсида қуруқликдан ҳужум қилиш режасида ҳам ўзгариш бўлмайди. У курдлар биринчи бўлиб чегарадаги турк ҳарбийларига ҳужум қилгани ва Туркия жанубига хавф солиб турганини қўшимча қилган.

Расмий Анқара Сурия курдларини чегара ҳудудида кетказишни истайди. Ўтган ҳафталар давомида Туркия армияси ҳарбий отрядлар ва техникаларини чегара ҳудудига кўчирганди.

15 январь куни Туркия томони АҚШ Сурия ҳудудида 30 минг кишилик курдлар армиясини шакллантиришга қарор қилгани ортидан чегара ҳудудида ҳарбийлари сонини ошира бошлади. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бир неча марта Сурия шимолига бостириб кириш билан таҳдид қилди.

АҚШ Давлат департаменти эса Туркияни суриялик курдларга қарши қандайдир ҳаракатларни амалга оширмаслик, балки ИШИД террорчилари билан курашга бор эътиборни қаратишга чақирди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид