Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўз отасининг уйига ўғриликка кирган ўғил ушланди
Фото: KUN.UZ
Бухоро вилояти Шофиркон туман ИИБга, Доригар МФЙ, Доригар қишлоғида яшовчи, 1970 йилда туғилган Ҳ.О. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги сандиқ ичидан 1.900.000 сўм пуллари ва бир дона баҳоси 100.000 сўмлик “Нокия” русумли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини билдирган эди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноят шу куннинг ўзидаёқ фош этилиб, жиноятни жабрланувчининг ўғли, 1999 йилда туғилган О.П. содир қилганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан О.П.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026