Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турк ҳарбийлари курдлар позицияларига жавоб зарбасини берди
Туркия қуролли кучлари Сурия шимоли-ғарбидаги Африн шаҳрига яқин бўлган курдлар позицияларини ўққа тутиб, уларнинг ҳаракатига жавоб қайтаришди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
Туркия Бош штабининг ёзма баёнотида таъкидланишича, ҳарбийларнинг хатти-ҳаракати мамлакат ўзини ўзи мудофаа этиш ҳуқуқига эга эканига асосланган.
«Демократик иттифоқ» ва «Курдистон ишчи партияси» террорчиларининг Африн туманидан ўққа тутишларига жавобан, Туркия қуролли кучлари террорчиларнинг Сурия шимолидаги объектларига 19-20 январь кунлари қатор зарбалар берди», - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия курдларга қарши амалиёт бошланганини эълон қилганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026