22:20 / 20.01.2018
16725

Туркия самолётлари Сурия шимолидаги курдларни бомбардимон қилмоқда

Туркия авиацияси Суриянинг Африн минтақасида «Зайтун новдаси» номли операция доирасида минтақага дастлабки авиазарбаларни йўллади.

20 январь куни кундузи Туркиянинг Сурия билан чегарадош Хатай вилоятида, Райҳонли ва Кирикхан туманларида ҳарбий самолётлар пайдо бўлган. Самолётлар чегарани кесиб ўтиб, Афринни «снарядларнинг портлаш овозлари» тутган.

Авиазарбалар курдларнинг «Демократик иттифоқ» (PYD) партияси ва «Халқ ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари» (YPG) позициялари томон берилмоқда.

Туркия бу кучларни ўз ҳудудидаги Курдистон ишчилар партиясига алоқадор ҳисоблайди ва ўз хавфсизлигига таҳдид сифатида кўради.

Сурия мухолифати ҳисобланадиган «Сурия озодлик армияси» ҳам курдларга қарши Туркияга ёрдам бермоқда.

Бундан аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Суриянинг Африн минтақасида курдларга қарши турк ҳарбий операцияси бошланганини эълон қилди. Кўп ўтмасдан Туркия Бош штаби Афринда «Зайтун новдаси» номли амалиёт бошланганини маълум қилди.

19 январь куни Туркия Мудофаа вазири Нуритдин Жаникли Африндаги операция амалда бошланиб бўлгани ҳақида маълум қилганди. У Туркия Сурияда қуруқлик амалиётлари ўтказишини тўхтатиб бўлмаслигини қўшимча қилганди. Шу куни турк артиллерияси Сурия шимолидаги ҳудудларни ўққа тутди.

Мавзу
Туркиянинг Сурияга кириши

Туркия қуролли кучлари Суриянинг Африн минтақасидаги қуролланган курд бўлинмаларига қарши қуруқликдаги ҳарбий операцияни амалда бошлади.

Барчаси
Top