Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Африндаги операция Сурия суверенитети бузилиши ҳисобланади – Миср
Миср Суриянинг Афринида Туркия амалга ошираётган ҳарбий операцияни қатъиян рад этади ва уни Сурия суверенитетининг қўпол бузилиши деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Миср ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.
“Миср Араб республикаси Туркия томондан Суриянинг шимолидаги Африн шаҳрида ҳарбий операциялар ўтказилаётганини қатъиян рад этади. Бу Сурия суверенитетининг навбатдаги бузилиши ҳисобланади ва террорчиликка қарши курашда сиёсий қарорларга эришиш бўйича уринишларга путур етказади”, дейилган баёнотда.
Миср ташқи ишлар вазирлиги Сурия халқининг изтиробларини янада кўпайтирувчи ҳар қандай ҳарбий қарорларни рад этади. “Барча сурияликларни бирорта ҳам томонни истисно қилмайдиган сиёсий жараён доирасида жиддий музокараларда иштирок этишга чақирамиз”, дейилган ташқи ишлар вазирлиги баёнотида ва Суриянинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги сақланиб қолиши зарурлиги таъкидлаб ўтилган.
20 январда Туркия қуролли кучлари бош штаби Афринда курд қуролланган тузилмаларига қарши “Зайтун шохи” операцияси бошланишини маълум қилганди. Охирги маълумотларга кўра, Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари операция давомида Африндаги 153 та нишонни йўқ қилган. Туркия бош вазири 21 январда Сурияда қуруқликдаги операция бошланишини маълум қилган. Айни вақтга келиб Туркия қуролли кучлари 5 километрлик ҳудудни эгаллашган.
Мавзуга оид
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026