Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистондаги мушаклар омборида юз берган ёнғинда 17 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри чеккасидаги саноат ҳудудида жойлашган мушаклар (фейерверклар) сақланадиган омборда ёнғин юз берди. Ёнғин оқибатида 17 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.
Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар орасида 10 аёл бўлган. Ёнғиндан омборнинг фақат 2 ишчиси омон қолган, улар 3 қаватли бинонинг томидан пастга сакраб, оёқларидан синиш жароҳатлари олишган. Маълум қилинишича, ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришларига 3 соатга яқин вақт кетган.
Маҳаллий полиция омбор эгасини қўлга олган.
Мавзуга оид
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
11:04 / 30.06.2026