Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Афринда белгиланган 113та нишондан 108тасини йўқ қилди
Туркия ҳарбий авиацияси Суриянинг шимолидаги Минниг аэродромига зарбалар берди. АҚШ бу аэродромдан курд қуролланган тузилмаларига қурол-аслаҳа етказиб беришда фойдаланган. Бу ҳақда ҳарбий манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Hurriyet нашри хабар берди.
Таъкидланишича, аэродром Суриянинг Африн шаҳридаги ҳужум вақтида белгиланган 113 та нишон орасида бўлган.
20 январда Туркия бош штаби Африндаги курд қуролланган тузилмаларига қарши “Зайтун япроғи” операциясини эълон қилган. Маълум қилинишича, ҳужумда 72 та самолёт иштирок этган. Операциядан мақсад ““ҳудудни террорчилардан тозалаш ва қардош халқни террорчилик зулмидан озод қилиш” деб аталган.
Шунингдек, Анқара Африндаги операцияси ҳақида Москва ва Дамашқни хабардор қилиб туришга ваъда берган.
Мавзуга оид
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
20:08 / 07.07.2026