Европа Иттифоқи Венесуэланинг 7 нафар амалдорига қарши санкциялар киритди
Европа Иттифоқи кенгаши ўз қарори билан Венесуэланинг 7 нафар юқори лавозимли амалдорига қарши санкциялар киритди. Энди бу шахсларга Европа Иттифоқи давлатларига кириш тақиқланади ҳамда Европа Иттифоқидаги уларга тегишли активлар музлатилади.
22 январда чоп этилган қарорга кўра, “қора рўйхат”га Венесуэла миллий гвардиясининг собиқ қўмондонлари, ҳозирда ички ишлар вазири ва Каракас ҳукумати раҳбари лавозимларини эгаллаётган Нестор Реверол ва Антонио Торрес, давлат хавфсизлик хизмати СЕБИН раҳбари Густаво Лопес, бош прокурор Тарек Сааб, Олий суд раиси Майкель Морено, Миллий сайлов кенгаши раҳбари Тибисай Люсена ва Венесуэла Ягона социалистик партияси раҳбари ўринбосари Диосдадо Кабельо киритилди.
Европа Иттифоқи кенгаши қарорида таъкидланишича, санкциялар рўйхатига киритилганлар Венесуэлада инсон ҳуқуқларининг жиддий қоидабузарликлари ҳамда фуқаролик жамияти ва демократик мухолифатни бостириш учун жавобгарлар.
Европа Иттифоқи чоп этган ҳужжатда айтилишича, зарурат бўлганда венесуэлалик сиёсатчилар ва амалдорларга қарши киритилган санкциялар “демократик тамойиллар ёки қонун устуворлигини ҳурмат қилмаганлар ва инсон ҳуқуқларини пой-мол қилганлар”ни қора рўйхатга киритиш йўли билан кенгайтирилиши мумкин.
2017 йил ёзда бир қатор венесуэлалик амалдорлар ва сиёсатчиларга қарши АҚШ томондан санкциялар киритилган.
Мавзуга оид
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
18:17 / 08.11.2024
АҚШ ортидан Британия ҳам Ўзбекистоннинг Uzstanex компаниясига қарши санкция киритди
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
22:39 / 04.11.2024