Қирғизистонда барча турдаги ёқилғилар нархи ошди
Бугундан бошлаб Қирғизистонда барча турдаги бензинлар ва дизель ёқилғисининг нархи ошди. Нархлар ўсиши 10 тийиндан 60 тийингачани ташкил этган, деб ёзади 24.kg.
Мисол учун, Аи-92 ва Аи-95 маркасидаги бензинларнинг нархи 10 тийинга ошиб, 40,90 сўмдан 41 ва 43,80 сўмдан 43,90 қирғиз сўмига етган. Энг катта ошиш дизель ёқилғиси нархида кузатилди — 60 тийинга. Бугундан бошлаб унинг нархи «Газпромнефть» и «Роснефть» шохобчаларида 41 сўмни, Bishkek Petroleum’да 40,30 сўмни ташкил этади.
«Албатта, бу ҳолни ёқилғи нархининг кескин кўтарилиши деб бақолаб бўлмайди, бироқ барча жойда бироз кўтарилган. Бунга сабаб Россия бозорларидаги улгуржи нархларнинг ошганлигидир. Ҳозир Қирғизистонга ёқилғи мойлаш маҳсулотларининг январь ойига мўлжалланган партиялари етказилиб берила бошланди, уларнинг нархи эса қимматлашган», — дейди нефть трейдерлари ассоциацияси ижрочи директори Улан Кулов.
«Нархларнинг ошиш тенденцияси ўтган йилнинг охиридан буён, шунингдек, январь ойида ҳам сақланиб турганди. Бунга сабаб нефть нархининг ошганидир. 2017 йил августидан декабригача нефтнинг нархи 25 фоизга ошди. Январга келиб бир баррель нефтнинг нархи 70 долларга етди. Бу сўнгги уч йил ичидаги энг баланд нархдир. Боз устига, Россияда ёқилғи маҳсулотларига акциз солиғи ҳам оширилди. Ҳозир биз яқин орада нималар бўлиши, нархлар ўсишда давом этиш-этмаслигини аниқ айта олмаймиз. Ҳаммаси февраль ойидаги улгуржи нархларга боғлиқ бўлади», — дея 24.kg’га вазиятни изоҳлаган Улан Кулов.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024