Жамият | 19:21 / 22.01.2018
14359
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 6 шахс бир эркакни дўппослади - 2 нафари ушланди, қолган 4 киши қидирилмоқда

Фото: Reuters

Тошкентда 6 шахс бир эркакни дўппослади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 19 январь соат 21:30 ларда Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Гуршак маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган, 1988 йилда туғилган Э.А. Термиз шаҳар Ч.Сафаров кўчаси 3-уй 15-хонада рўйхатда турувчи, вақтинча Шайхонтоҳур тумани Чорсу даҳаси 9-уй 2-хонада яшовчи, хусусий тадбиркор, 1992 йилда туғилган Б.М., Узун тумани Хурсанд маҳалласида рўйхатда турувчи, вақтинча Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза кўчаси 6-уйда яшовчи, 1993 йилда туғилган А.И.,  Шўрчи тумани С.Раҳимов кўчаси 67-уйда яшовчи, 1990 йилда туғилган А.Қ., Ангор тумани Гиламбоп қишлоғида яшовчи 1992 йилда туғилган Ж.Қ. ва Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Шохон маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган Б.И. КХАЙ кўчасида жойлашган РШТЁИМ биноси олдида ўзаро жанжал оқибатида Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Женов қишлоғида яшовчи, муқаддам судланган, 1985 йилда туғилган Ш.А. танасининг турли жойларига темир бўлаги ва ёғоч билан уриб жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинганлар. Натижада Ш.Абдурашидов касалхонага ётқизилган.

Кўрилган чоралар натижасида Б.М. ва А.И. ушланган. Э.А., А.Қ., Б.И. ҳамда Ж.Қ.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид