Ўзбекистондаги стратегик аҳамиятга эга корхоналар учун харидларнинг алоҳида тартиби ўрнатилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3487 сонли қарори қабул қилинди.
Қарор стратегик аҳамиятга эга жорий ишлаб чиқариш фаолиятини узлуксиз амалга оширишни таъминлаш, шунингдек, уларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш мақсадида қабул қилинган.
Қарорга кўра, товарлар (иш ва хизматлар) харидининг алоҳида тартиби ўрнатилаётган стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарининг рўйхати келтирилган.
Улар қуйидагилардир:
1. «Навоий КМК» ДК;
2. «Олмалиқ КМК» АЖ;
3. «Ўзбекнефтгаз» АЖ;
4. «Ўзбекэнерго» АЖ;
5. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ;
6. «Ўзбеккимёсаноат» АЖ;
7. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ;
8. «Ўзбеккўмир» АЖ;
9. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК;
10. «Ўзбектелеком» АК;
11. «Миллий энергия тежовчи компания» АЖ;
12. «Ўзавтосаноат» АЖ.
Ушбу корхоналар томонидан 50 минг АҚШ доллари эквивалентидан зиёд товарлар (иш ва хизматлар) харид қилиш учун техник шартлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳавий бошқарув Миллий агентлиги қошидаги лойиҳалар ва импорт шартномаларини комплекс экспертизалаш Марказининг мажбурий маъқулловини олиши шарт қилиб белгиланмоқда.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
15:53 / 14.10.2024
Энг кўп солиқ тўлаган давлат ва хусусий компаниялар ўнталиги маълум қилинди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024