Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича Хитой биринчи ўринда
2026 йил 1 март ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида 18 770 та корхона фаолият юритмоқда. Улар орасида энг катта улуш Хитойга тўғри келади.
Фото: scmp.com
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳозирги кунда мамлакатда чет эл капитали иштирокида жами 18 770 та корхона фаолият юритмоқда.
Улардан 4 365 таси қўшма корхоналар, 14 405 таси эса тўлиқ хорижий корхоналар ҳисобланади.
Сўнгги 5 йилда бундай корхоналар сони 1,4 баробарга ошган. Шу билан бирга, хорижий корхоналар улуши 55,2 фоиздан 76,7 фоизгача кўтарилгани қайд этилган.
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича давлатлар кесимида Хитой биринчи ўринни эгаллаган — 5 257 та корхона. Ундан кейин Россия (3 214 та), Туркия (2 173 та), Қозоғистон (1 232 та) ва Жанубий Корея (709 та) келади.
Шунингдек, Афғонистон (653 та), Озарбайжон (430 та), Бирлашган Араб Амирликлари (421 та), Тожикистон (420 та) ва Ҳиндистон (397 та) ҳам топ-10 давлатлар қаторига кирган.
Мавзуга оид
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
16:46 / 13.04.2026
CNN: Хитой Эронга қурол-яроғ етказиб беришга тайёрланмоқда
18:04 / 12.04.2026
Хабаровск ўлкасида хитойлик ишчилар намойиш уюштирди
23:16 / 10.04.2026