БМТ бош котибининг Яман бўйича махсус элчиси истеъфога кетди
БМТ бош котибининг Яман бўйича махсус элчиси Исмоил ул-Шайх Аҳмад истеъфога кетди. Бу ҳақда 22 январда бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.
“БМТнинг Яман бўйича махсус элчиси Исмоил ул-Шайх Аҳмад бош котибни февралда шартномаси муддати тугагандан кейин ўз лавозимида қолиш ниятида эмаслигидан огоҳлантирди”, деб айтди Дюжаррик.
Мавританиялик дипломат Исмоил ул-Шайх Аҳмад 2015 йил апрелда Яман бўйича махсус элчи этиб тайинланган. У охирги йилларда Яман ҳукумати ва исёнчилар ўртасидаги музокараларнинг бир неча раундини ташкиллаштирган, бироқ улар бесамар бўлган.
Ҳусийлар Аҳмадни бир неча марта танқид қилиб чиқишган, ўтган йил февралида улар БМТ бош котиби Антониу Гутерришга Аҳмадни ўз лавозимидан бўшатиш талаби билан мактуб йўллашган. Исёнчиларнинг фикрича, у холис бўлмаган ва Яман ихтилофида ҳукуматни қўллаб-қувватловчи Саудия Арабистони таъсири остида бўлган.
Яманда 2014 йил августдан бери ҳукумат кучлари ва исёнчи ҳусийлар ўртасида ихтилоф давом этиб келади. Яманнинг ҳуқуқ ва тараққиёт маркази маълумотларига кўра, 2015 йил баҳоридан мамлакатда 10 мингдан кўпроқ тинч аҳоли, жумладан 2,4 минг бола ва 2 минг аёл ўлдирилган.
БМТнинг баҳолашича, Яман аҳолисининг тўртдан уч қисми – 22,2 млн киши ёрдамга муҳтож. 21 январда БМТ Яманда 2018 йилда гуманитар операциялар ўтказиш учун 3 млрд долларга яқин пул талаб этилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
11:20 / 11.11.2024
АҚШ Ямандаги ҳусийчиларнинг қурол омборларига зарба берди
17:39 / 07.11.2024