Жаҳон | 15:20 / 23.01.2018
20284
2 дақиқада ўқилади

Россия Украинага Қримдаги ҳарбий техникани нега топширмоқчи?

Фото: РИА "Новости"

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, давлат раҳбари Владимир Путиннинг Киевга Қримдан ҳарбий техникани топшириш бўйича таклифи расмийдир, Украина «ҳа» ёки «йўқ» дейиши керак, деб ёзмоқда РИА «Новости».

«Албатта, расмий ҳужжатлар, биринчи навбатда, дипломатик ноталар, турли мурожаатлар бўлиши мумкин, бироқ, давлат раҳбари расмий баёнотини расмий таклиф ёки расмий ташаббус сифатида кўриш керак», - дея айтиб ўтди Песков.

Шунингдек, у Украина ТИВ раҳбари Павел Климкиннинг бу таклиф «трюк» эканлиги ҳақидаги баёнотига изоҳ беришдан бош тортди.

«Келинг ўзимизча талқин қилмайлик, ҳар ҳолда Киев ҳа ёки йўқ, дейиши керак, кутамиз», - дея таъкидлаб ўтди Песков.

Песковнинг сўзларига қараганда, расмий билдиришнома ёки шунга ўхшаш ҳужжатларни юборишга ҳожат йўқ.

«Менга дипломатик каналлар орқали қандайдир қоғозлар юборилгани номаълум, бироқ, яна бир марта қайтараман, агарда улар йўлланмаган бўлса, у ҳолда бунга эҳтиёж йўқдир, сабаби президент расмий баёноти берилди», - дея қўшимча қилиб ўтган матбуот котиби.

Мавзуга оид