Шаҳар ҳокими: “Аллоҳнинг каломини ёдлаган киши ҳеч қачон кам бўлмайди”
Навоий вилоятида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ғолибларини тақдирлаш учун Навоий шаҳар ҳокими Халилов Умарбек ташриф буюриб, мукофотларни топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тақдирлаш маросимида шаҳар ҳокими сўзга чиқди. “Ушбу мусобақа республикамизда биринчи марта ўтказиляпти. Бизнинг энг асосий мақсадимиз, вилоятимизда қанча қорилар борлигини билиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва илоҳий каломга муҳаббатли одамларни кўпайтиришдир. Илк маротаба ўтказилаётган ушбу мусобақада қатнашган одам тарихда қолади. Шунингдек, Ким Худонинг каломини ёдласа, ҳеч қачон кам бўлмайди. Бугун Навоий шаҳримизда ўзгача файз кезиб юрибди. У ҳам бўлса шаҳримизда қорилар жам бўлиб, шундай мусобақа ўтказилишидир. Барчага муваффақият тилайман, вилоят ғолибларини республика ва хорижда ҳам фахрли ўринлар олишларини тилайман”, - деди Халилов Умарбек.
Навоий вилояти мутасаддилари томонидан мусобақа иштирокчилари ва томошабинларига эҳсон дастурхонлари ёзилди ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Маълумот ўрнида: Сирдарё вилоятида ўтган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичига шахсан вилоят ҳокими ташриф буюриб, иштирокчиларни тақдирлаган эди.
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
12:39 / 01.11.2024