Жаҳон | 09:30 / 23.01.2018
17066
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда аёл кишини талаган тўрт йигит ушланди

Тошкент шаҳрида аёл кишини қўрқитиб, нарсаларини ўмариб кетган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда. 

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 18 январь соат 20:35ларда Оқбилол кўчаси 15-уйда яшовчи, 1993 йилда туғилган В.Ц, Авлиё ота кўчаси 8-уй 14-хонада яшовчи, 1992 йилда туғилган Д.К., Яшнобод тумани Мурғоб кўчаси 20-уйда яшовчи, 1994 йилда туғилган Қ.А. ва Бектемир тумани Сувсоз даҳаси 31-уй 32-хонада яшовчи, 1992 йилда туғилган Б.А. Қўйлиқ 1-даҳа 5-уй олдида Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Барданкўл м.ф.й. Ўқитувчилари кўчасида яшовчи, 1992 йилда таваллуд топган А.Ц.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, сумкаси ичида бўлган 6.000.000. сўм пули, 8.500 АҚШ доллари, парфюмерия маҳсулотлари, “Айфон ва Самсунг” мобиль телефонлари бўлган сумкасини тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлар.

Кўрилган чоралар натижасида В.Ц., Д.К., Қ.А. ва Б.А. ушланган.

Мавзуга оид