Ўзбекистон | 02:30 / 23.01.2018
16503
2 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамаси 2 ой муддат ичида яна 2 қонун лойиҳаси ишлаб чиқади

22 январь куни Ўзбекистон президенти фармони билан «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга ошириладиган давлат дастури тасдиқланди. Ҳужжат матни ЎзА сайтида келтирилган.

Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда қуйидаги ишларни амалга ошириш кўрсатма қилинган.

инновацион ва илмий фаолиятни давлат ва жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари, шу жумладан, инновацион лойиҳаларни фоизсиз кредитлаш ҳамда инновацион лойиҳаларни кредитлаш учун тижорат банкларига давлат кафолатларини беришни ҳам назарда тутувчи «Инновацион фаолият тўғрисида»ги ва «Фан тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва кенг жамоатчилик муҳокамасидан кейин Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш; 

маҳаллий лойиҳа ва пудрат ташкилотларининг ташқи бозорларга чиқишини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар, замонавий халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда шаҳарсозлик норма ва қоидаларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш, энергия тежамкор технологияларни фаол жорий этишни назарда тутиб, қурилиш соҳасини инновацион ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва киритиш. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид