Спорт | 22:50 / 23.01.2018
44309
1 дақиқада ўқилади

Зидан Роналдунинг нега телефонни қўлга олганини тушунтирди

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ҳужумчи Криштиану Роналдунинг Примера 20-туридан ўрин олган «Депортиво»га (7:1) қарши ўйиндаги ғалати ҳатти-ҳаракатига изоҳ берди.

Маълумки, 32 ёшли футболчи юзи ёрилган вазиятда, қўлига шифокор телефонини олиб, олд камера орқали юзининг ҳолатини текширган, бу эса ижтимоий тармоқларда турли ҳазил-мутойибаларга сабаб бўлган эди.

«Одамларнинг оғзини ёпиб бўлмайди. У нима воқеа юз берганини аниқлаш учун, юзи қанчалик ёрилганини билиш учун телефонни қўлга олди. Бор гап шу.

У ўйинни давом эттира оладими ёки йўқми, шуни билмоқчи эди. Унинг юзини тикиб қўйишди ва у энди яна майдонга тушишга тайёр.

Мавзуга оид