Жаҳон | 22:10 / 24.01.2018
9964
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар киритди

Фото: Илья Питалев/РИА «Новости»

АҚШ Шимолий Кореянинг ядровий ва ракета дастурларига қарши курашиш доирасида санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги сайтида маълум қилинди.

Санкциялар остига яна 16 нафар жисмоний шахс, 9 нафар юридик шахс ва 6 та юк кемаси тушган. 

Бундан ташқари, Шимолий Кореянинг нефть саноати вазирлиги ҳам санкциялар рўйхатига киритилган.

Мавзуга оид