Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда BMW иштирокида ЙТҲ, бир инсон вафот этди
2018 йил 22 январь куни, Юнусобод тумани, Мойқўрғон кўчасида жойлашган “Шифо-нур” тиббиёт маркази қаршисида, “BMW” русумли автоулов ҳайдовчиси маст ҳолатда, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Натижада:
1) йўловчиси – 1996 йилда туғилган эркак киши, ЙТҲ жойида вафот этган;
2) йўловчиси – 1978 йилда туғилган эркак киши, “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, ўнг томонлама қовурғалар синиши” ташхиси билан 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган;
3) йўловчиси – 1987 йилда туғилган эркак киши, “Бош мия очиқ жароҳати, бош мия лат ейиши” ташхиси билан 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган;
4) йўловчиси – 1997 йилда туғилган эркак киши, “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, пастки жағ, дахан соҳаси синиши” ташхиси билан 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
12:29 / 25.06.2026