Жаҳон | 16:20 / 25.01.2018
7749
1 дақиқада ўқилади

Ядро қуролини тақиқлаш бўйича халқаро кампания Трампдан ташвишда

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг ядро қуроли соҳасидаги сиёсати бутун дунёда ташвишга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Ядро қуролини тақиқлаш бўйича халқаро кампания ижрочи директори Беатрис Фин маълум қилди.

«Бу сиёсат ядро қуролидан фойдаланиш шартларини енгиллаштириш ҳамда уни ишлаб чиқаришни кенгайтиришга хизмат қилмоқда», - дея Финнинг сўзларини келтиради Anadolu агентлиги.

Унинг таъкидлашича, Ядро қуролини тақиқлаш бўйича халқаро кампания вакиллари АҚШ делегациясига Давосда бу масалани муҳокама этишни таклиф қилишган, бироқ жавоб олишмаган.

«Ядро қуроли бор экан, ундан фойдаланиш таҳдиди ҳам сақланиб қолади», - дея қайд этиб ўтди ташкилот раҳбари.

Шу билан бирга, Финнинг ишонч билдиришича, ядро қуроли бутун дунёда йўқ қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид