Бизнесда ҳуқуқбузарлик учун жиноят ишини қўзғатиш – фақат прокурор розилиги билан
Бизнесда ҳуқуқбузарлик учун жиноят ишини қўзғатиш – фақат прокурор розилиги билан. Бундай янгилик Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланган Президентнинг 22.01.2018 йилдаги Фармонида сақланади, деб ёзмоқда Norma.uz.
Умумий қоидага кўра жиноят иши тегишли сабаблар ва асослар мавжуд бўлганда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси томонидан қўзғатилади. Бунда ходим жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаради, қарорнинг кўчирма нусхасини ушбу ишнинг тергов қилиниши устидан назоратни амалга оширувчи прокурорга юборади. Яъни дастлаб жиноят иши қўзғатилади, шундан кейин эса бу ҳақда прокурор хабардор қилинади.
Қабул қилинган ҳужжат мазкур механизмга тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатларини жорий этади. Шу тариқа, тадбиркорлик фаолиятини юритишдаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ ҳолатлар бўйича жиноят ишларини қўзғатиш фақат Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг розилиги билан амалга оширилади. Яъни тадбиркорлар билан боғлиқ ҳолатда, дастлаб прокурорга аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берилади ва фақат у розилик берган тақдирда – жиноят иши қўзғатилади.
Мавзуга оид
11:28 / 26.10.2024
Комил Алламжоновга суиқасд бўйича жиноят иши қўзғатилди
20:56 / 20.10.2024
9 ойда иш ҳақи ва нафақа пулларидан 5,2 млрд сўм талон-торож қилингани маълум қилинди
13:34 / 13.10.2024
Андижонда собиқ хотинининг уятли суратларини интернетда тарқатган эркакка жиноят иши қўзғатилди
11:51 / 01.10.2024