Жаҳон | 08:39 / 25.01.2018
12730
1 дақиқада ўқилади

Путин Россия мусулмонлари халқаро фаолиятини юқори баҳолади

Фото: Валерий Шарифулин/ТАСС

РФ президенти Владимир Путин Россия мусулмонларининг марказлашган диний ташкилотлари олиб бораётган халқаро фаолиятга юқори баҳо берди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

У бу ҳақда Россия мусулмонлари марказлашган диний ташкилотлари муфтийлари ҳамда Болгария ислом академияси раҳбарлари билан учрашувда айтиб ўтди.

«Халқаро фаолиятга келадиган бўлсак, менинг фикримча, бу жуда қизиқарли, жуда тўғри йўналиш. Сизларга ёрдам ва қўллаб-қувватлов борасида бекорга мурожаат қилмайман, бу бизнинг бошқа давлатлардаги маърифий ишларимизга алоқадор», - дея айтиб ўтди у.

Ўз навбатида, Россия мусулмонлари диний бошқармаси раиси, Муфтийлар кенгаши раиси Равиль Гайнутдиннинг хабар беришича, Россия мусулмонлари ташкилотлари ўз мамлакати манфаатини нафақат унинг ичида, балки МДҲ давлатлари, мусулмонлар дунёси ва Европа мамлакатларида ҳам илгари суради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид