Жаҳон | 09:06 / 25.01.2018
5967
1 дақиқада ўқилади

Теннис исмли теннисчи ультраўнг қарашларда айбланди

Фото: Twitter Australian Open

Америкалик теннисчи Теннис Сандгренни ультраўнг қарашларда айблашди, деб хабар бермоқда CNN.

Таъкидланишича, Теннис твиттердаги саҳифасида ўнглар ҳаракатини қўллаб-қувватлашга алоқадор бўлган позициясини билдирувчи постларни бир неча маротаба жойлаштирган.

Хусусан, америкалик теннисчи сиёсий арбоб Николас Фуэнтесни қўллаб-қувватлаган. У эса турли ҳаракатлар борасида истеҳзо аралаш фикр билдиради, шунингдек, ксенофобияни тарғиб қилади.

Тенниснинг ўзи ўнгларга нисбатан ижобий муносабатда эканини рад қилиб, твиттердаги ёзувларини ўчириб ташлади. Айнан ўша постлар Америка ОАВда шубҳа уйғотган.

Мавзуга оид