Жаҳон | 08:55 / 25.01.2018
9050
1 дақиқада ўқилади
Трамп «Россия аралашуви» бўйича кўрсатма беришга тайёрлигини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, у махсус прокурор Роберт Мюллерга «Россия аралашуви» иши бўйича қасамёд остида кўрсатма беришга тайёр. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилмоқда.
«Мен буни кутмоқдаман. Мен буни қасамёд остида қилган бўлардим», - дея маълум қилди Трамп.
Аввалроқ, АҚШ разведкасининг юқори мансабли зобитлари, жумладан МРБ директори Майк Помпео, махсус прокурор Мюллер жамоаси томонидан Дональд Трампнинг «Россия аралашуви» бўйича терговга халақит беришга уриниш ҳолати юзасидан сўроқ қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бу сўроқ шундан дарак бермоқдаки, махсус комиссия ўз суриштируви доирасида АҚШ президентининг шу ишдаги хатти-ҳаракатларини ўрганиб чиқмоқда.
Мавзуга оид
17:22
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024