Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия АҚШни Сурия бўйича берган ваъдаларида турмаганликда айблади
АҚШ Туркияга суриялик курдларнинг қуролланган тузилмалари (YPG) бўйича берган бирорта ваъдасида турмади, давлатлар ўртасида ишонч йўқ, деб айтди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғлу.
“Тиллерсондан Сурия шимолида 30 кмлик хавфсизлик ҳудуди яратиш таклифи билдирилди. Мен ундан нимани назарда тутаётганини сўрадим. Биз ҳам хавфсизлик ҳудуди ҳақида гапирмоқдамиз, бироқ АҚШ билан буни турлича кўришимиз, бундай ҳудуднинг яратилишидан турли натижа кутишимиз мумкин. Улар самимий гапираётган бўлсалар ҳам ишонч лозим. Мен нима учун бизда ҳозир АҚШга ишонч йўқлигини тушунтирдим: улар YPG мавзуси бўйича берган бирорта ваъдаларида турмадилар”, деб айтган Чавушўғлу. Унинг таъкидлашича, Анқара ва Вашингтон Тиллерсоннинг таклифи деталларини муҳокама қила олиши учун икки давлат ўртасида ишонч даражасини ошириш лозим.