Ўзбекистон | 13:15 / 26.01.2018
16847
2 дақиқада ўқилади

Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси махсус мурожаат билан чиқди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси фуқаролар, ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларига мурожаатнома билан чиқди.

Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида газ ҳамда электр иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бундай пайтларда айрим фуқароларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкин. 

Мазкур ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ва электр ускуналаридан ҳамда иситиш мосламаларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш сўралади:

- қўлбола ва носоз газ ва электр иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
- иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсия ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг;
- иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюм ва осон алангаланувчи маҳсулотларни сақламанг;
- газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг;
- мабодо газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатинг ҳамда газ хизматига хабар беринг;
- иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига эътибор беринг;

“Ушбу қоидаларга риоя этиш билан Сиз ўзингиз ва яқинларингизни ҳамда уй-жойингизни ёнғиндан асраб қолган бўласиз”, - дейилади мурожаатномада. 

Мавзуга оид