Фан-техника | 22:50 / 26.01.2018
14386
2 дақиқада ўқилади

Илон Маск огнемёт сотишни режалаштирмоқда

Фото: The Boring Company

SpaceX компаниясининг бош директори ва асосчиси Илон Маск огнемётлар сотишни бошламоқчи. Бундай фикрга Reddit фойдаланувчилари келдилар.

Кўринишича, Маск декабрда огнемётлар сотишни бошлаши ҳақида маълум қилганда ҳазиллашмаган. Фойдаланувчилар жорий ҳафтада Маскнинг ер ости туннелларини бурғулаш компанияси The Boring Company сайтида қурол ҳақидаги маълумотлар берилган саҳифага boringcompany.com/flamethrower  ҳаволаси пайдо бўлганини аниқлашган.

Ҳавола бўйича ўтилганда браузерда пароль билан ҳимояланган саҳифа очилган. Фойдаланувчилардан бири пароль “олов” (flame) эканини аниқлаган, бироқ ҳозирда бу пароль ўзгартирилган. Саҳифада огнемётга 600 доллардан буюртма бериш мумкинлиги айтилган. Буюртмани апрелга етказиб бериш ваъда қилинган. “Суратда қурилманинг прототипи жойлашган. Якуний маҳсулот бундан яхшироқ бўлади”, деб айтилган маҳсулотга берилган таърифда. Маълум қилинишича, огнемёт страйкбол ўйини учун модификациялашган Airsoft милтиғига ўхшайди.

11 декабрда Маск The Boring Company’нинг 50 мингта кепкасини сотиб бўлгач, огнемёт чиқаришга ваъда қилганди. 19 октябрда Маск Instagram’даги аккаунтида унинг иштирокида яратилган, The Boring Company ёзуви бўлган қора кепкани тақдим қилганди. Кепкани 20 долларга сотиб олиш мумкин бўлган.

Мавзуга оид