Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ва Қирғизистон билан чегарада километрлик навбатлар пайдо бўлган
Ўзбекистон – Қозоғистон чегарасидаги «Жибек Жолу» («Ғишт-Кўприк» - «Черняевка») назорат-ўтказиш пунктида сўнгги уч кунда яна одамларнинг километрлик навбатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда чегарани 24 январь куни кесиб ўтган фуқаролар хабар беришган.
«Юзлаб одамлар чегарада соатлаб туришга мажбур. Узундан-узун навбатлар Қозоғистон томони кишиларни жуда секинлик билан ўтказаётгани туфайли пайдо бўлди. Менинг ўзим бу навбатда бир соатдан ортиқроқ турдим», - дея хабар қилган ўзбекистонликлардан бири.
Шу билан бирга, Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасида ҳам шундай вазият юз бераётгани айтилади. Фуқаролардан бирининг 24 январда хабар беришича, Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасидаги «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктида ҳам узун навбатлар пайдо бўлган.
«Кечаси соат 2:30да чегарага келган одамлар Қирғизистон ҳудудига ҳаттоки 17:00да ҳам кира олишмади. Аскарлар чегарани ёпиб қўйди. Минглаб одамлар совуқда турибди», - дея ёзган фуқаролардан бири.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон – Ўзбекистон чегарасидаги «Дўстлик» назорат-ўтказиш пункти ўтган йилнинг сентябрида икки томонлама очилганди.
Мавзуга оид
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
16:34 / 01.07.2026
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
11:20 / 01.07.2026