Ўзбекистон | 12:43 / 26.01.2018
33647
1 дақиқада ўқилади

Мирзиёев Корея Республикаси президентига ҳамдардлик билдирди

Фото: Yonhap

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Инга ҳамдардлик билдирди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон раҳбари Мильян шаҳридаги шифохонада юз берган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореянинг Мильян шаҳрида жойлашган шифохонадаги ёнғин натижасида 31 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди. Маълумотларга кўра, ёнғин шифохонанинг биринчи қаватидаги тез ёрдам бўлимида бошланган. Шунингдек, 40 инсон жабрлангани ҳақида хабарлар тарқалган. Ёнғин вақтида шифохонада тахминан 100 киши бўлган.

Мавзуга оид