Ўзбекистондаги судлар 2017 йилда қандай фаолият олиб борди?
Ўзбекистондаги судлар одил судловни амалга ошириши, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиши, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаши борасида ўтган йилда қандай фаолият юритди?
2017 йил мобайнида судлар томонидан 77 401 нафар шахсга нисбатан 59 135 та жиноят иши, 272 485 нафар шахсга нисбатан 217 314 та маъмурий иш, 286 862 та фуқаролик иши, 347 479 та иқтисодий иш кўриб чиқилди ва 806 170 та суд буйруғи чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Ҳисобот даврида жами судланган шахслар сони 54 687 нафарни ташкил этиб, шундан 15 856 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 38 831 нафарига бошқа турдаги жазолар қўлланилди.
Шунингдек, 262 нафар шахс оқланди, 4 389 нафар шахс суд залидан озод қилинди, 18 655 нафари жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинди, 9 367 нафарига жазоси енгили билан алмаштирилди, 5 841 нафар шахсга нисбатан тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди.
Ўтган йили фуқаролик ишлари бўйича судларда кўрилган ишларнинг асосий қисмини никоҳдан ажратиш, қарз ва кредит шартномаларидан келиб чиқувчи низолар, алоҳида тартибда юритилган ишлар, турар жойдан кўчириш, олди-сотди шартномалари билан боғлиқ ҳамда шикоят тартибида юритилган ишлар ташкил этган.
Маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларнинг кўрилиши натижасида 4 775 нафар фуқаронинг ҳуқуқи тикланган.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024