Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финляндияда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда
28 январда Финляндияда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Сайловларда ҳаммаси бўлиб 8 номзод иштирок этмоқда. Овоз бериш ҳуқуқига 4,5 млн киши эга. Муддатдан олдин 1,55 млн киши овоз бериб бўлган.
Мамлакат бўйлаб эрталабки соат 9дан сайлов участкалари очилган ва соат 20да ёпилади. Сайловлар Финляндиянинг 13 та сайлов округида ҳамда мамлакатнинг хорижий дипломатик миссияларида бўлиб ўтмоқда. 18 ёшдан бошлаб сайловларда иштирок этиш мумкин.
Президентликка номзодлар рақамлаб чиқилган, “1” рақами кимнидир олдиндан етакчи деб эълон қилмаслик учун ишлатилмаган. Номзодлар қуйидагича рақамланган: 2 — “Сўл иттифоқ”дан Мерья Кюллёнен; 3 — “Яшиллар иттифоқи” партиясидан Пекка Хаависто; 4 — “Финлянд маркази”дан собиқ бош вазир Матти Ванханен; 5 — “Асл финнлар” партиясидан Лаура Хухтасаари; 6 — Социал-демократик партиядан Туула Хаатайнен; 7 — Европарламент аъзоси Пааво Вяюрюнен; 8 — мустақил номзод Саули Ниинистё; 9 — Швеция халқ партиясидан Нильс Торвальдс.
Сайловлар бир босқичда ўтиши кутилмоқда, бироқ зарурат бўлса, 11 февралда иккинчи босқич ўтказилади.
Мавзуга оид
08:40 / 23.04.2026
Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўприкларидан бири очилди
22:02 / 21.04.2026
Финландияда дунёдаги энг узун пиёдалар кўпригидан бири очилди
14:45 / 01.01.2026
Финляндия полицияси Болтиқ денгизида Россиядан келаётган кемани қўлга олди
13:06 / 17.11.2025