Уй қуриб бераман деб одамларнинг миллионларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди
Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, Ширбудин кўчаси 6-муюлиш 5-уйда яшовчи, нафақадаги Муслима Негматова Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига мурожаат қилиб, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Айрончи қишлоғида яшовчи, “Архитектор-Ҳамкор” хусусий корхонаси раҳбари, 1986 йилда туғилган Эгамов Аслиддин Бахриддинович уни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, уй қуриб беришни ваъда қилиб, 40.000.000 сўм пулларини қўлга киритиб ҳозирга қадар қайтариб бермасдан келаётганлигини баён қилган.
Мурожаат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида аниқланишича, “Архитектор-Ҳамкор” хусусий корхонаси раҳбари А. Эгамов Муслима Негматова сингари кўплаб фуқароларни алдаб, уларнинг катта миқдордаги пулларини қўлга киритиб, ўз манфаатлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Жумладан, А.Эгамов ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчаси 72/1-уй 82-хонада яшовчи Бахтиёр Худойбердиевга уй-жой қуриб беришини айтиб, унинг 41.431.000 сўм пулларини, бундан ташқари, Ромитан тумани Ф.Хўжаев кўчаси 32-уй, 10-хонада яшовчи Анвар Азимовга ҳам худди шундай ваъдалар бериб унинг 182.540.000 сўмлик пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Эгамовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024