Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«АҚШ туфайли» - БМТ фаластинлик қочқинларга ёрдам учун маблағ етишмовчилиги ҳақида маълум қилди
БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва ишларни ташкиллаштириш бўйича Яқин Шарқ агентлиги Ғазо секторида тахминан 1 млн кишини озиқ-овқат билан таъминлаш учун маблағ етишмаётганини маълум қилди.
Бу ҳақда фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва ишларни ташкиллаштириш бўйича Яқин Шарқ агентлигининг Ғазо секторидаги бўлими раҳбари Маттиас Шмале Süddeutsche Zeitung’га берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Жуда кўплаб одамларда бу озиқ-овқат ёрдамига ҳақиқатдан ҳам эҳтиёж бор. Агарда у йўқолса, тартибсизлик, очарчилик юз беради», - дея айтиб ўтди у.
Шмаленинг сўзларига кўра, АҚШдан келувчи пуллар бюджетнинг 60 фоизини ташкил этган, озиқ-овқат ёрдами ҳам ундан молиялаштирилган.
Газетанинг иддао этишича, Вашингтон 100 млн долларлик маблағнинг икки ўтказмасини музлатиб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Давос йиғилишида Фаластинга таҳдид қилганди.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026