Жамият | 19:05 / 29.01.2018
18333
1 дақиқада ўқилади

Қўли эгри аёл

Жиззах шаҳрида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
 
Қайд этилишича, 25 январь куни Жиззах шаҳри “Иттифоқ” маҳалласида яшовчи, уй бекаси, 1997 йилда туғилган Н.А. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 24 январь соат 10:30ларда номаълум шахс  унинг уйидан турли хилдаги кийим-кечаклари ва 200 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Иттифоқ маҳалласи 48/13-уйда яшовчи, 1999 йилда туғилган С.У. содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Мавзуга оид