14:50 / 29.01.2018
33008

Ўзбекистонда хорижий дипломларни нострификация қилиш жараёни соддалаштирилди

Фото: Studproject

Ўзбекистонда хорижий дипломларни нострификация қилиш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича онлайн-сервис ишга туширилди.

Ушбу хизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан жорий этилди.

Инспекция маълумотларига кўра, ариза берувчилар хорижий давлатларда берилган, таълим тўғрисидаги ҳужжатлар нострификацияси учун онлайн-мурожаатни расмийлаштиришлари мумкин.

Шундан сўнг мурожаат этувчилар суҳбат ёки имтиҳонда иштирок этишлари шарт.

Инспекциядан таъкидлашларича, айни дамда Ўзбекистон ҳудудларида нострификация қилиш учун имтиҳонларни ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Идора минтақаларда нострификация қилиш учун имтиҳонларни ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

 

Top