Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Суриядаги кимёвий ҳужумни мустақил текширувдан ўтказиш учун пул ажратди
АҚШ Суриядаги жиноятларни суриштирувдан ўтказиш бўйича мустақил халқаро механизмни молиялаштириш учун 350 минг доллар йўналтиради ва бу маблағ кимёвий ҳужумлар масаласига ҳам ойдинлик киритишидан умид қилмоқда, деб хабар берди РИА «Новости».
Бу ҳақда АҚШнинг бутунжаҳон ташкилотидаги доимий ваколатхонаси БМТ-Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотнинг Кимёвий ҳужумларни суриштирувдан ўтказиш бўйича қўшма механизми ўз ишини тўхтатгани фонида маълум қилди.
«АҚШ Сурияда содир этилган жиноятларни шаффоф ва мустақил текширувдан ўтказиш халқаро механизми учун 350 минг доллар ажратади. У Асаднинг шафқатсиз режими, хусусан, кимёвий қуролни қўллашга масъул бўлган шахсларни мажбуриятга тортиш бўйича саъй-ҳаракатларга ёрдам беради. Бу ҳозир жуда муҳим, сабаби Россия Қўшма механизмни «ўлдирди», - дея хабар қилган АҚШнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси.
Мавзуга оид
09:15
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026
АҚШ Олий суди туғилганда фуқаролик олиш ҳуқуқини тасдиқлади
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
14:37 / 30.06.2026