Ўзбекистон | 23:25 / 01.02.2018
18259
2 дақиқада ўқилади

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳақидаги низом тасдиқланди

Фото: Теплица Эксперт

Ўзбекистон ҳукуматининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳақидаги низомни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги» қарори қабул қилинди.

Инспекция ўсимликлар карантини соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, иқтисодиёт тармоқларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган карантин ва бошқа хавфли зараканундалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий давлатлардан Ўзбекистон ҳудудига кириб келишдан ҳимоя қилиш, карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларни тарқалишига йўл қўймаслик ва йўқ қилишни ташкил этиш, шунингдек, республиканинг улар мавжуд бўлмаган ҳудудларига кириб боришининг олдини олиш каби ишлар билан шуғулланади.

Инспекция шунингдек, халқаро ҳамкорликни кенгайтиради, карантин хизмати фаолиятига замонавий хорижий технологиялар ва иш усулларини жорий этади.

Низомга кўра, хорижий давлатлардан уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик хомашёси ва бошқа ўсимлик маҳсулотлари ҳамда халқ истеъмоли моллари олиб кириладиган чегара масканларини белгилаш ҳам Инспекция функцияларидан биридир.

Инспекция фитосанитар сертификати ва карантин рухсатномасини беради. Карантин бўйича Ўзбекистоннинг ҳудудлар ва микроҳудудларга ажратади.

Мавзуга оид