Спорт | 14:52 / 02.02.2018
26829
2 дақиқада ўқилади

Конор Макгрегор кейинги жанги ҳақида гапирди

Фото: AFP

Ирландиялик жангчи, UFC’нинг 70 килограммгача вазн тоифасида чемпиони бўлган Конор Макгрегорнинг маълум қилишича, айни дамда у кейинги рақиби бўйича музокаралар олиб бормоқда.

«Мен Флойд Мейвезернинг ўйинига кирдим, энди у меникига келиши лозим. Кўрамиз. Ҳозирда кейинги рақиб бўйича музокаралар олиб бормоқдаман. Бизда вариантлар кўп. Енгил вазнда «вақтинчалик» чемпион бор. Мағлуб бўлмаган доғистонлик бор, ҳамда эҳтимол бу Россиядаги катта шоуга айланар. Нейт Диасга қарши трилогия мавжуд.

Албатта, Мейвезер билан жанг ҳам бор. Вариантлар кўп, шунинг учун биз ҳозирда музокаралар столидамиз. Агарда Флойд буни қилмаса, бу уни умрининг сўнгги кунларига қадар таъқиб қилади. Мен буни қилишимни айтдим, унинг ўйинига кирдим ва қилдим. Энди унинг навбати», - дея Макгрегорнинг сўзларини келтиради ММАjunkie.com.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аралаш яккакурашлар бўйича россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедов ирландиялик спортчи Конор Макгрегорни «бузиб ташламоқчи» экани ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид